Солиқ мобил иловасининг "Солиқ ҳамкор" тизими орқали 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 82 857 та (ўтган йилнинг мос даврида 72 517 та) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мурожаатлар келиб тушган.
Шундан:
- 74 970 та чек берилмаганлиги тўғрисидаги мурожаат;
- 3 001 та пластик картани тўловга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги мурожаат;
- Пластик карта орқали тўлов амалга оширилганда товар нархининг оширилиши тўғрисида 184 та мурожаат;
- 4 702 та бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар.
Шу билан бирга, такрорий ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектига нисбатан текширув ўтказилаётган 41 702 та мурожаат рад этилган.
Мурожаатлар асосида 34 196 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, 98,8 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарликлар тасдиқланган.
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга 34 139 та ҳолатда 24,1 млрд сўм миқдорида (ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи) мукофот пуллари тўлаб берилган.
Таққослаш учун: ўтган йили фуқароларга 17,2 млрд сўм тўланган, бу жорий йилга нисбатан 40 фоизга кам.
Изоҳ