Венесуэланинг Парамило шаҳри аэропортида енгил моторли самолётининг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фуқаролик авиацияси миллий институти маълум қилди, дея хабар беради belta.by нашри.
"Кеча маҳаллий вақт билан соат 09:52 да самолёт учиш босқичида ерга қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлди," - дейилади хабарда.
Ҳодиса юзасидан авиация ҳалокатларини текшириш бўйича комиссия чақирилган, ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ