Бугун, 5 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси J гуруҳидаги илк ўйинда Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда Азизбек Абдумўминов 2 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса,рақиб жамоадан Алан Ледесма пенальтидан гол уриб ҳисобни қисқартирди.
Эслатиб ўтамиз, Ирландия - Ўзбекистон учрашуви 8 ноябрь куни бўлиб ўтса, Ўзбекистон - Панама ўртасидаги ўйин 11 ноябрь куни ўтказилади.
Изоҳ