• 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:06

Қозоғистонда 19 ёшли футболчи жамоасининг ўйини вақтида вафот этди — видео

У 64-дақиқада оёқ томирлари тортишиб, майдонга ётиб олди ва замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди.

332
0

Қозоғистоннинг “Хан-Тенгри” клуби ҳужумчиси, 19 ёшли Диас Тулеу ўйин вақтида ўзини ёмон ҳис қилиб, вафот этди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси маълум қилди.

Фожиа Олма-отада бўлиб ўтган Қозоғистон чемпионатининг Биринчи лигаси 25-турида “Экибастуз” жамоасига қарши баҳсда содир бўлган.

У 64-дақиқада оёқ томирлари тортишиб, газонга ётиб олган. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишга тўғри келган.

Кўп ўтмай, Қозоғистон футбол федерацияси унинг ўлими ҳақида маълум қилди.

"Қозоғистон биринчи лигасида тўп тепаётган «Хон-Тангри» клуби футболчиси Диас Толеу вафот этгани ҳақида чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Қозоғистон футбол федерацияси номидан унинг оила аъзолари, дўстлари ва жамоадошларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Бу – бутун Қозоғистон футболи учун йўқотиш.

Бош котиб Дэвид Лория ва профессионал клублар ўртасидаги мусобақалар дирекцияси раҳбари Бахитжан Пазилхайр воқеанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш учун зудлик билан Олма-отага учиб кетишмоқда. Тез орада тегишли идоралар билан ҳамкорликда воқеани расман ўрганиш учун махсус комиссия тузилади.

Федерация ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан тасдиқланмаган маълумотлар ҳамда миш-мишлар тарқатмасликни, марҳум ва унинг оила аъзолари хотирасига ҳурмат кўрсатишни сўрайди. Қўшимча маълумотлар зарур тартиб-қоидалар бажарилганидан сўнг тақдим этилади", – дейилади федерация хабарида.

Диас Тулеу “Қайрат” клуби тарбияланувчиси бўлиб, 2024/2025 йилги мавсум бошида эркин агент сифатида “Хан-Тенгри” жамоасига ўтган эди. Жорий мавсумда у 25 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган.

332
0

Изоҳ