• 12 108 сўм
    -52.75
  • 14 169 сўм
    -9.44
  • 149 сўм
    -4.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 108 сўм
    -52.75
  • 14 169 сўм
    -9.44
  • 149 сўм
    -4.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 17 октябр 11:19

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво совиб кетиши кутилмоқда

Синоптикларга кўра, баъзи ҳудудларда ҳарорат кечаси +3 даражагача пасаяди, баланд тоғларда қор ёғиши мумкин.

205
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 23-28 даражани, шимолда 20-25 даражани ташкил этади. 

18 октябрда шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари аста-секин пасаяди ва 18 октябрда 21-26 даражани, шимолда 15-20 даражани; 19 октябрда 28-23 даражани, шимолда 13-18 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11 даражагача, шимолда 3-8 даража илиққача пасаяди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 18 октябрь куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 25-27 даража, шанба куни 23-25 даража, якшанба куни 19-21 даража бўлади. Кечалари ҳарорат аста-секин 8-10 даражагача пасаяди.

205
0

Изоҳ