Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Буюк Британияга ташрифи доирасида Оксфорд университетига ташриф буюрди.
"Оксфорд университетининг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факультетида эндиликда ўзбек ва қадимги ўзбек тиллари ўрганилаётганини қувонч ва ғурур билан маълум қилмоқчиман," - деди Саида Мирзиёева.
Ташриф давомида унга университет томонидан мукофот ҳам топширилди.
"Университетдан мукофотни олишдан мамнунман, буни Ўзбекистонда президент раҳбарлигида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида қабул қиламан," - деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, делегация Мирзо Улуғбекнинг "Зижи Кўрагоний", Алишер Навоийнинг "Хамса", Ҳусайн Бойқаронинг "Девони Ҳусайний", Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа ноёб қадимий китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонасида бўлди.
Изоҳ