Мамлакат тарихида биринчи марта кириш туризми рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда - 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳни қабул қилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга 8,6 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.
Мамлакатлар кесимида олганда, 2025 йилда 2022 йилдаги пандемиядан кейинги даврга нисбатан сайёҳлар оқимининг ўсиши қуйидагича:
- Қатар - 6,2 баробар;
- Полша - 6,2 баробар;
- Венгрия - 3,3 баробар;
- АҚШ - 3 баравар;
- Франция - 2,9 баробар;
- Буюк Британия - 2,6 баробар;
- Германия - 2,5 баробар;
- Россия - 2,1 баробар.
Шунингдек, 2025 йилда туризм хизматлари экспорти ҳам рекорд даражага етиб, 3,6 миллиард доллардан ошди.
Аввалроқ, биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга қарийб 5,3 млн нафар чет эл фуқароси кириб келгани ҳақида хабар берган эдик. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 48,9% га ошган.
Изоҳ