• 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 14 октябр 15:00

Қашқадарёда мотоцикл минган қиз ва Gentra ҳайдовчиси тунги пойга уюштирди - видео

Қарши кўчалари бўйлаб тунги пойга уюштирган мотоцикл ҳайдовчиси ва Gentra ҳайдовчиси учун маъмурий қамоқ, жарима ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш билан якунланди.

217
0
Видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида мотоцикл минган қиз ва автомобиль ҳайдовчиси марказий кўчада тезлик бўйича мусобақалашаётгани акс этган видео тарқалган эди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 13 октябрь куни тунги соат 01:00 да содир бўлган.

Аниқланишича, мотоциклни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Андижон вилоятида яшовчи фуқаро бошқарган. Вазирлик маълумотларига кўра, у ижтимоий тармоқларда эътиборни тортиш учун пойга уюштиришга қарор қилган ва Қарши шаҳрида яшовчи Gentra ҳайдовчиси билан танишган.

Қайд этилишича, иккала ҳайдовчи ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, пиёдалар ва транспорт воситаларига халақит берган, тезликни оширган ва бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавф туғдирган.

Суд қизни МЖтКнинг 128-10-моддаси 1-қисми (йўл безорилиги), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топди. У уч сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 25 баравари (10,3 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Gentra ҳайдовчиси бир йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди, беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди ва худди шу миқдорда - БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилди.

217
0

Изоҳ