• 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 185 сўм
    35.56
  • 14 081 сўм
    -6.29
  • 153 сўм
    2.14
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 октябр 16:07

Ўзбекистонда йил бошидан буён 300 га яқин киши оилавий зўравонлик учун судланган

Жинсий шилқимлик ва маиший зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган фуқаролар сони маълум қилинди.

211
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати маълумотига кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида ЖКнинг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 298 нафар шахс судланиб, шундан 81 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Таққослаш учун: бутун 2024 йил давомида - 472 нафар маҳкум, улардан 150 нафари ҳақиқий жазо муддатини олган.

МЖТКнинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан йил бошидан буён 7 624 киши маъмурий жавобгарликка тортилган (2024 йилда - 16 524). Шундан 6 585 нафари маъмурий қамоққа олинган.

ЖКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) билан ўтган даврда 1 450 киши судланган.

Улардан 969 нафари маъмурий қамоқ жазосига тортилган, 481 нафарига жарима солинган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 1 854 нафарни ташкил этган.

Қайд этилишича, йил бошидан буён фуқаролик ишлари бўйича судларга оилавий зўравонлик сабабли никоҳдан ажратиш бўйича 47 та даъво аризаси киритилган бўлиб, уларнинг 37 таси қаноатлантирилган. Бу шуни англатадики, ҳар бешта ҳолатдан тўрттасида зўравонлик оиланинг бузилишига олиб келади.

211
0

Изоҳ