Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, фақат энг чекка шимолий ҳудудларда 14 октябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Ҳарорат фони кечалари 10-13 даража атрофида, баъзи жойларда 15 даражагача, кундуз кунлари 25-28 даража, жанубда 30-33 даражагача бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан юқоридир.
13-14 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечаси 10-13 , кундузи 25-28 даража бўлади.
Изоҳ