Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 12 октябрь куни соат 14:30 лард Андижон тумани “Қурама” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 343 км.да 1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. ўзининг Nexia русумли транспорт воситасини “Боғишамол - Жалақудуқ” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар Н.Я ва Н.И.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, вояга етмаган пиёда Н.И. “Чап оёғининг ёпиқ синиши” жароҳати билан РШТТЁИМ Андижон филиалига ётқизилган. Фуқаро Н.Я эса ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ