• 12 060 сўм
    -48.09
  • 14 065 сўм
    -104.51
  • 149 сўм
    -0.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 060 сўм
    -48.09
  • 14 065 сўм
    -104.51
  • 149 сўм
    -0.23
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 10 октябр 11:53

Дам олиш кунлари ҳаво жуда илиқ бўлиши кутилмоқда: ҳарорат +30 даражагача кўтарилади

Синоптиклар Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

182
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва яқинлашаяётган дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 10 октябрда эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундузги вақтларда 23-28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 29-30 даражагача кўтарилади.

Энг илиқ ҳаво шанба куни бўлади, кундузи 28-30 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларида 32 даражагача кўтарилади. Кечаси 10-15 даража атрофида бўлади.

10-11-октябрда шимолда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанғ-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда этади.

Ҳарорат 10 октябрда 24-26 даража, 11 октябрда кечаси 10-12 даража, кундузи 26-28 даража;

12 октябрда кечаси 12-14 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.

182
0

Изоҳ