• 12 100 сўм
    15.62
  • 14 223 сўм
    25.61
  • 149 сўм
    2.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 100 сўм
    15.62
  • 14 223 сўм
    25.61
  • 149 сўм
    2.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 октябр 18:18

Ноябрь ойидан бошлаб автомобилга газ баллонини ўрнатишда техник паспортни ўзгартириш шарт бўлмайди

Газ ускуналарини ўрнатиш тўғрисидаги маълумотлар электрон шаклда киритилади.

386
0
autostrada.uz

Ўзбекистонда 1 ноябрдан автомобилларга газ ускуналарини ўрнатиш тартиби соддалаштирилади, деб хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Газ баллон ўрнатилгандан сўнг, автомобиль эгаларига транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани ўзгартириш талаб этилмайди - маълумотлар электрон тизимга киритилади.

Газ баллонларини ўрнатишда техник паспортни қайта расмийлаштиришни бекор қилиш президентнинг "Ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларда рақамли технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб газ баллонли ускуна ўрнатиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза топшириш мумкин. Рухсатнома 10 иш куни ичида берилади, хизмат нархи БҲМнинг 30%ини (123 600 сўм) ташкил этади.

386
0

Изоҳ