• 12 100 сўм
    15.62
  • 14 223 сўм
    25.61
  • 149 сўм
    2.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 100 сўм
    15.62
  • 14 223 сўм
    25.61
  • 149 сўм
    2.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 октябр 12:11

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган автомобилларни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ушбу ёшдан катта бўлган транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Бу ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

275
0
UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ушбу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади. Улар давлат ҳисобидан чиқарилиши керак ("антиквар" транспорт воситаларидан ташқари).

Умумий оғирлиги (юк билан бирга) 44 тоннадан ортиқ бўлган N3 ва О4 тоифадаги юк ва махсус транспорт воситалари, шунингдек, карьерларда ишлайдиган ўзи туширадиган юк автомобиллари ва "антиквар" автомобиллар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилади.

Шунингдек, очиқ конларда ишлайдиган ўз-ўзидан юк туширувчи юк автомобиллари давлат рўйхатидан ўтказилади.

275
0

Изоҳ