• 12 039 сўм
    15.78
  • 14 044 сўм
    18.4
  • 147 сўм
    1.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 039 сўм
    15.78
  • 14 044 сўм
    18.4
  • 147 сўм
    1.87
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 24 сентябр 17:00

Сенат Тошкентдаги тирбандликлар юзасидан Транспорт вазирлигига сўров йўллади

Тирбандликларни камайтириш бўйича кўрилаётган чоралар, “Интеллектуал транспорт” тизимининг ҳолати ҳамда Президент топшириқларининг ижроси юзасидан ҳисобот сўралди.

190
0

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев томонидан юборилган сенатор сўровида пойтахтимиз йўлларида юзага келаётган тирбандликлар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратилган.

Айниқса, ўқув йили бошланиши билан Тошкент шаҳрида ҳаракат кескин кучайиб, айрим вақтларда тирбандлик даражаси энг юқори — 10 баллгача бўлаётгани, бу эса ишга, ўқишга ҳамда турли мақсадларда пойтахтга йўл олган минглаб фуқароларнинг вақти зое кетишига олиб келаётгани таъкидланди.

Маълумотларга кўра, ҳар куни 1 миллионга яқин киши пойтахтга ташриф буюради, уларнинг 275 минг нафари Тошкент вилоятидан келмоқда. Вилоятнинг туташ ҳудудларидан минглаб автомашиналарнинг эрталаб пойтахтга кириб, кечқурун ортга қайтиши эса тирбандликларни яна-да кучайтирмоқда.

Сенатор сўровида вазирликдан Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, “Интеллектуал транспорт” тизимининг амалдаги ҳолати, жамоат транспортинӣ ягона агломерация тизимига ўтказиш жараёни, шунингдек, Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар ижро этилиши ва уларнинг кечикиши сабаблари юзасидан атрофлича маълумот тақдим этиш сўралган.

190
0

Изоҳ