Куни кеча ёши катта эркак автобусда қизларга тегажоғлик қилаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юазсидан эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-модаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланган судлнувчи С.К.га оид иш кўриб чиқилди.
Ф.С. шу йилнинг 11 сентябрь куни соат 08:00 - 09:00 атрофида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, "Халқлар дўстлиги-Сирғали" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 11-сонли автобусда бўла туриб, мазкур автобусда йўловчи сифатида кетаётган қизларнинг орқасига қўллари билан тегиниб, уларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган. Чилонзор тумани ИИОФМБ ҲПХ профилактика инспектори Ш.Ш. томонидан унга нисбатан 17 сентябрь куни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Ф.С. эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб, ўша куни автобусда ишга кетаётган вақтида ўзи билан бирга кетаётган қизларнинг орқасини ушлаганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтиб, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ф.С.га нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ