• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:38

Тошкентда Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади

Филиалнинг асосий вазифалари юқори малакали муҳандис кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат бўлади.

147
0
ria.ru

“Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

— муҳандислик соҳасида инновацион ёндашувларни қўллай оладиган, чуқур илмий-техник билимларга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

— муҳандислик соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотлар ўтказиш.

Филиалда таълим фаолияти 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

2025/2026 ўқув йилидан Москва давлат техника университети ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

147
0

Изоҳ