• 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 12:57

Тошкентда автобус ва маршрутка чуқурга тушиб кетди, уларни олиб чиқмоқчи бўлган махсус техника ағдарилиб кетди - видео

Ҳодиса Мирзо Улуғбек туманидаги йўлнинг қувурни алмаштириш ишлари олиб борилаётган қисмида содир бўлган.

216
0

Ижтимоий тармоқларда автобус ва микроавтобус ернинг чўккан қисмига тушиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар сув таъминоти изоҳ берди.

Маълум қилинишича, воқеа Мирзо Улуғбек тумани Гулсанам кўчасидаги ичимлик суви тармоғини янгилаш, жумладан, диаметри 400 мм бўлган қувурни алмаштириш ишлари олиб борилаётган қурилиш майдонида содир бўлган.
"Ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда, қазилган хандақлар кўмилмоқда. Бироқ, тармоқнинг энг яқин қисмидаги носозлик туфайли сув сизиб чиқиши натижасида кўмилган хандақлардаги тупроқ кескин чўккан. Натижада транспорт воситалари ҳосил бўлган чуқурликка қисман тушиб кетган," - дейилади хабарда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобусни олиб чиқишга уриниш чоғида махсус техника ағдарилиб кетган. Ҳозирда кабинада қамалиб қолган ҳайдовчини эвакуация қилишга уринишмоқда.
Шунингдек, ҳосил бўлган ўпирилишларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

216
0

Изоҳ