• 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 12 сентябр 12:19

Тошкентда “ToshTech” техника университети ташкил этилади

2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.

205
0
Prezident.uz

“Тошкент шаҳрида ToshTech техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида ToshTech техника университети ташкил этилади. Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.

2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.

2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.

Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.

2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

205
0

Изоҳ