"Ўзгидромет" хабарига кўра, бутун иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон жануби устидаги баланд циклон билан боғлиқ салқин ва нам ҳаво массалари таъсирида бўлади.
Душанба кунининг биринчи ярмида Навоий вилояти шимолида, кечга томон ва сешанба куни кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида 16 сентябрь куни кечқурун 19 сентябрь куни эрталаб вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда иш ҳафтаси давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 16 сентябрда айрим тоғли ҳудудларда ёмғир кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғирнинг қорга айланиши эҳтимолдан холи эмас.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва ҳафта ўртасида +20...+25 даража атрофида бўлади. 19 сентябрдан республика ҳудудидан салқин ҳаво массалари чекина бошлайди ва ҳарорат 2-3 даражага кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат 15 сентябрь куни кечқурун, 16 сентябрь куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шимоли-шарқий шамол 3-8 м/с тезликда эсиши, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Душанба куни кундузги ҳаво ҳарорати +27...+29, 16-18 сентябрда +20...+25, 19 сентябрда +25...+27 даражагача пасаяди.
Изоҳ