UzNews.uz мухбири хабар беришича, воқеа 8 сентябрь куни соат 00:30 ларда ТТЗ-2 массивидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида содир бўлган. Йигит таниш бўлмаган қиздан телефон рақамини сўраган, у рад этгач, унга тегажоғлик қила бошлаган. Қиз бақиргач, у қўрқиб жойдан қочиб кетган.
Суд жараёнида фуқаро Б.Т. қилмишидан афсусда эканини ва бундай ҳолатни қайта такрорламаслигини айтди.
Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (жинсий домогирлик) бўйича айбдор деб топилди ва 5 сутка маъмурий ҳибсга олинди.
Изоҳ