Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари батафсил кўриб чиқилди.
АҚШ президенти кейинги йилларда Янги Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бир қаторда, устувор тармоқларда бизнес кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш ва савдо битимлари ҳажмини тубдан ошириш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, жорий ойда АҚШнинг етакчи компания ва ташкилотлари билан узоқ муддатли ва барқарор шериклик алоқаларини ўрнатиш мақсадида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Келгуси йили АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор иштирок этиши мамнуният билан қайд этилди. АҚШ президенти Ўзбекистон футбол терма жамоасига чин дилдан омад тилади.
Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари долзарб халқаро масалалар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг "С5+1" шаклидаги минтақавий ҳамкорлигини чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
Бундан ташқари, амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурларни илгари суриш мақсадида олий даражадаги мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.
Uz
Сиёсат
Бугун, 19:39
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ҳамкорликни кенгайтириш режалари ва бўлажак тадбирларни атрофлича муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Изоҳ