• 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 12:45

ИИВ ИИБ биносида фуқаронинг қийноққа солингани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди

Омбудсман ҳолатни ўрганиб, воқеага алоқадор бўлган профилактика инспектори ишдан олинганини маълум қилди.

512
0
Коллаж UzNews.uz

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Наманганда фуқаро профилактика инспектори томонидан қийноққа солингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, мазкур маълумот Наманган вилояти ИИБ ходимлари томонидан текширилганда, ҳақиқатан ҳам 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи 34 ёшли О.А. оилавий келишмовчилик сабабли ички ишлар бўлимига олиб келингани аниқланган.

ИИВнинг маълум қилишича, у билан профилактик суҳбат ўтказилиб, шу куннинг ўзида уйига жавоб берилган.

Орадан икки кун ўтиб, 16 август куни О. А. соғлиғи ёмонлашгани сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат Омбудсманнинг минтақавий вакили томонидан ҳам ўрганилди. Тўпланган материаллар асосида Омбудсман томонидан Наманган вилояти ИИБ ва Наманган шаҳар прокуратурасига тақдимнома киритилди.

"Берилган маълумотларга кўра, Чуст тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати профилактика инспектори майор Д.Б. ўз хизмат вазифаларига совуққонлик ва ҳурматсизлик билан ёндашгани, ишониб топширилган ҳудудда асоссиз равишда бўлмагани, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг касб ва хизмат этикаси қоидаларини қўпол равишда бузгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди," - дейилади омбудсман хабарида.

Ҳозирда О.А.га етказилган тан жароҳатлари юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

512
0

Изоҳ