Ўз тарихида илк бор финалга етиб келган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионлиги учун кечган муросасиз беллашувда дзюдо ватани ҳисобланган Япония дзюдочиларига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Яккалик баҳсларида 71 давлат орасида тарихда биринчи марта кучли давлат терма жамоаларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладик. Илк бор 5 та олтин ва 2 та бронза медали қўлга киритилди.
Аралаш жамоавий беллашувларда Ўзбекистон жаҳон вице-чемпионига айланди. Финалга қадар Франция, Қозоғистон ва Мўғулистон терма жамоалари мағлуб этилди.
Изоҳ