Айни дамда футбол бўйича Cafa Nations Cup мусобақасида иштирок этаётган ҳамда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассосиацияси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ушбу учрашув нейтрал майдонда — Малайзияда ташкил этилиши белгиланган.
Маълумот ўрнида, бундан аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвай терма жамоасига қарши 3 маротаба ўйин ўтказган. Шундан 2 таси ўртоқлик мақомида ўтказилган бўлса, қолган биттаси Хитой кубоги доирасида ўтказилган. Бўлиб ўтган барча учрашувларда Уругвай терма жамоасининг қўли баланд келган.
Изоҳ