• 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Кеча, 14:00

Тошкентда "Медиатехнологиялар, креатив аудио ва рақамли коммуникациялар" медиа-мактаби бўлиб ўтади

Ёш журналистлар, блогерлар, медиапродюсерлар ва ижодий йўналишда таҳсил олаётган талабалар учун ташкил этилаётган медиа-мактаби 9–11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

1307
0

2025 йил 9–11 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Медиатехнологиялар, креатив аудио ва рақамли коммуникациялар медиа-мактаби бўлиб ўтади. Лойиҳа "Шимол–Жануб" сиёсий маркази томонидан Россия ва Ўзбекистондан шериклар кўмагида ташкил этилган.

Медиа-мактаб ёш журналистлар, блогерлар, медиапродюсерлар ва ижодий йўналишда таҳсил олаётган талабалар учун халқаро майдонга айланади. Унда қатнашчилар уч иш куни давомида подкаст яратиш, овоз ва аудиоконтент билан ишлаш, аудиони рақамли лойиҳаларга интеграция қилиш бўйича амaliy билимларга эга бўлишади, шунингдек SMM тенденциялари ва аудиомутахассислик имкониятлари билан танишишади.

Дастурда етакчи россиялик медиа-мутахассислардан мастер-класслар назарда тутилган:

  • Андрей Фрольченков (SMM мутахассиси, "Бургер Кинг Россия", Tanuki ва бошқаларда SMM ва PR раҳбари бўлган) — шахсий бренд психологияси ҳақида.
  • Денис Николаев ("Маяк" радиостанцияси, "Радиомания–2024" мукофоти совриндори) — жонли эфир сеҳри ва овоз билан ишлаш ҳақида.
  • Сабина Бакиева (Faces реклама агентлиги директори) — блогерлар билан ишлаш ва интеграциялар ҳақида.
  • Андрей Камбулов (креатив директор, Reebok, Uber, Lexus, Nike ва бошқалар билан ҳамкорлик қилган) — аудиолойиҳаларда креатив ечимлар ҳақида.
  • Всеволод Гимбут (подкастер, "Росмолодёжь" форум дирекцияси махсус лойиҳалар бўлими собиқ бошлиғи) — подкастингда овоз технологиялари ва аудиоконтент трендлари ҳақида.

Қатнашчилар жамоаларга бўлиниб, ўз медиалойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш имкониятига эга бўлишади. Энг яхши ишлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

"Тошкентдаги медиа-мактаб нафақат мастер-класслар серияси, балки ёш креаторлар чегара билмас ғоялар ярата оладиган, етакчи экспертлардан ўрганадиган ва келгусидаги халқаро лойиҳалар учун ҳамкорлар топадиган майдондир. Биз ишонамизки, турли мамлакатлардан келган иқтидорларнинг бирлашиши ҳақиқий кучли ва ёрқин медиа ташаббусларнинг туғилишига олиб келади", — деди «Шимол–Жануб» сиёсий маркази ижрочи директори Анжелика Трапезникова.

Лойиҳанинг мақсади — медиасаводхонлик, рақамли кўникмалар ва креатив компетенциялар ривожини қўллаб-қувватлаш, шунингдек медиа ва коммуникациялар соҳасида ёшлар ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Ташкил этилиш санаси: 2025 йил 9–11 сентябрь

Вақти:

  • 9 сентябрь — тантанали очилиш соат 10:30;
  • 10 сентябрь — соат 10:00;
  • 11 сентябрь — соат 10:00.

Жойи: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси. А.И. Герцен номидаги РДПУ Тошкент филиали, 3-оқ зали, Бобур кўчаси, 55-уй.

Саволлар бўйича мурожаат учун: [email protected]

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, Тошкентдаги медиа-мактаб нафақат таълим майдони, балки мулоқот, тажриба алмашиш ва миллий медиа бозорлари доирасидан ташқарига чиқиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар яратиш маконига ҳам айланади.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1307
0

Изоҳ