• 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 09:12

Бухорода канализация коллекторига тушиб кетган 5 нафар ишчининг 3 нафарини жасади топилди

Ишчилар янги қурилган кўп қаватли уйларни марказий канализация тармоғига уламоқчи бўлган, бироқ эҳтиётсизлик оқибатида унга йиқилиб, кучли сув оқимига учраган.

1176
0

Кеча, 4 сентябрь куни соат тахминан 12:00 атрофида "Файз бинокор Олтиариқ" МЧЖнинг 5 нафар ишчиси Бухоро шаҳрининг 7-кичик даҳасида қурилаётган янги кўп қаватли уйларнинг қувурларини марказий канализация тармоғига улаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида коллекторга тушиб кетган. Шундан сўнг уларни кучли сув оқими оқизиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда Бухоро тумани "Зарманок" маҳалласи ҳудудидаги оқова сувларни узатиш пункти қувурларида уч кишининг жасади аниқланган. Қолган икки ишчини қидириш ишлари давом этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "а" банди (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда. 

1176
0

Изоҳ