• 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 437 сўм
    62.6
  • 14 481 сўм
    55.56
  • 153 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 сентябр 16:51

Алоқа операторлари абонентларнинг маблағларини уларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқаради - Сенат қўмитаси

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси тез орада ушбу масалани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилишини маълум қилди.

295
0
Senat.uz

Сенатнинг пайшанба куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида кун тартибидаги асосий масалалар кўриб чиқилишидан олдин Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов сўнгги пайтларда мобил алоқа операторлари томонидан абонентларнинг розилигисиз ва хабардор қилмасдан пуллик СМС ва хизматларни улаш ҳолатлари тез-тез учраётганига эътибор қаратди. Натижада фуқароларнинг розилигисиз уларнинг ҳисобидан маблағлар ечиб олинмоқда.

Сенат қўмитаси томонидан пуллик СМС ва хизматларга автоматик уланиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга шарт-шароит яратувчи омиллар ўрганилди.

Маълум бўлишича, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, мобил алоқа абонентлари сони 36 миллиондан ошган. Кўрсатилган пуллик хизматлар абонентларга мобил алоқа операторларининг ўзлари томонидан эмас, балки контент-провайдерлар томонидан тақдим этилади, уларнинг сони бугунги кунда 100 дан ошди. Ушбу хизматларнинг аксарияти телекоммуникация компаниялари билан ҳамкорлик шартномалари асосида кўрсатилади. Бироқ, амалиётда ушбу хизматлар учун тўлов абонентнинг розилигисиз унинг балансидан ечиб олинади.

Бундан ташқари, агар абонент хизматга бир марта уланган бўлса, унинг асосий ҳисобидан ҳар куни ёки ҳар ойда пул ечиб олиш давом эттирилади.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, контент хизматларига уланиш жуда осон, улардан воз кечиш эса мураккаб жараён экан. Бундан ташқари, ҳозирги вақтда контент-провайдерлар томонидан фойдаланувчиларга кўрсатиладиган хизматлар йўналишини тартибга солувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Шунингдек, мобил алоқа абонентларига бериладиган лицензияда контент-провайдерлар учун алоҳида банд мавжуд эмас.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 2024 йилда мобил алоқа хизматлари билан боғлиқ масалалар юзасидан истеъмолчилардан 1199 та мурожаат келиб тушган. Уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича истеъмолчилар фойдасига 683,2 млн сўмлик қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

"Энди савол туғилади: ҳуқуқий бўшлиқлар ёки бошқа сабаблар натижасида одамларга, яъни абонентларга етказилган зарар учун ким жавобгар бўлиши керак? Фикримизча, бу муаммони ҳукумат даражасида ҳал қилиш керак," - деди Қ.Бурҳонов.

Хулоса ўрнида мазкур масалани ҳал этиш учун Сенат қўмитаси томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши таъкидланди.

295
0

Изоҳ