• 12 423 сўм
    -37.8
  • 14 458 сўм
    -87.61
  • 154 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 423 сўм
    -37.8
  • 14 458 сўм
    -87.61
  • 154 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:46

Ўзбекистон ТИВ Россияда эркак ўзбекистонлик таксистни ҳақорат қилгани бўйича нота йўллади — видео

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ТИВга нота юбориб, ўзбекистонликни ҳақорат қилган шахс шахсини аниқлаш ва унга нисбатан тегишли чоралар кўришни сўради.

217
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Москва яқинидаги Химкида олинган видео тарқалди. Унда бир эркак ҳақоратомуз сўзлар билан такси ҳайдовчисини ҳақорат қилгани акс этган.

«Сен қаерга келдинг? Ўйингдамисан? Қаердасан? Бу ерга ишлашга келгансанми? Ишла! Сен қулсан! Русларнинг қули. Ўзингнинг Ўзбекистонда ҳеч нарса тополмагансан, шу ерга келибсан», — деб бақирган у.

Гувоҳларнинг айтишича, можаро ҳайдовчи чиқиндилар машинаси ўтиб кетишини кутар экан, кўп қаватли уй ҳовлисига кириш йўлини қисқа муддатга тўсиб қўйгани учун келиб чиққан.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдириб, хориждаги фуқароларни ҳимоя қилиш давлат сиёсатидаги муҳим йўналиш эканини ва бу давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбурияти сифатида амалга оширилишини таъкидлади.

«Агар хорижда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари бузилса ёки қадр-қиммати камситилса, улар дарҳол ўша мамлакатнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилиши зарур. Шунингдек, фуқаролар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига ҳуқуқий ва консуллик ёрдами учун мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон томонидан Россия ТИВга расмий нота юборилган. Унда видеода акс этган шахс шахсини аниқлаш ва унга нисбатан қонун доирасида чора кўриш сўралган.

217
0

Изоҳ