• 12 461 сўм
    -21.68
  • 14 545 сўм
    4.66
  • 155 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 461 сўм
    -21.68
  • 14 545 сўм
    4.66
  • 155 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 20:43

Шавкат Мирзиёев Хитойдаги "ШҲТ плюс" саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон президенти хавфсизликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, фан, маданият ва инновацияларни илгари суришга қаратилган аниқ таклифларни билдирди.

861
0
President.uz

1 сентябрь куни Тяньцзинь шаҳрида Шавкат Мирзиёев "ШҲТ плюс" форматидаги "Кўп томонлама ҳамкорликни ҳаётга татбиқ этиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва барқарор тараққиётга кўмаклашиш" мавзусидаги учрашувда иштирок этди.

Ўз нутқида Президент Мирзиёев дунёда қарама-қаршилик кучайиб бораётганидан хавотир билдириб, низоларга барҳам бериш, ишончни тиклаш, тинч-тотув яшаш ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этишга чақирди. Шу муносабат билан у Хитой Раиси Си Цзиньпин илгари сурган глобал бошқарув ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ғазо секторида вазият янада кескинлашиб, гуманитар ҳолат оғирлашиб бораётганини қайд этган давлат раҳбари, Фаластин – Исроил муаммосини «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида ҳал этишгина Яқин Шарқда тинчликка олиб келишини таъкидлади.

ШҲТ доирасидаги амалий ҳамкорлик ҳақида сўз юритар экан, президент хавфсизлик ва фаровонликни таъминлаш учун жамоавий саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини айтди. Бу, айниқса, иқлим ўзгариши, энергия ва озиқ-овқат танқислиги, миграция инқирозлари ва киберхавфлар ортиб бораётган шароитда долзарб экани қайд этилди.

Тошкентда ШҲТнинг Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши универсал маркази ҳамда Душанбе шаҳрида Наркотикларга қарши марказ иш бошлагани олқишланди. Келгуси йилда Ўзбекистонда хавфсизлик масалалари бўйича биринчи "ШҲТ плюс" мулоқотини ўтказиш таклиф этилди. Шунингдек, Афғонистон билан амалий ҳамкорлик ва уни ШҲТ лойиҳаларига жалб этиш зарурлиги қайд этилди.

Иқтисодий йўналишда Президент савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни тубдан кенгайтиришни устувор вазифа сифатида белгилади. Савдо тўсиқларини бартараф этиш, стандартларни яқинлаштириш, электрон савдо ва саноат кооперациясини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Шу мақсадда ҳар йили "ШҲТ ИНВЕСТ" инвестиция форумини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.

Минтақавий транспорт интеграцияси доирасида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш ва уни келгусида Трансафғон йўлаги билан боғлаш ШҲТ маконида ягона транспорт тармоғини шакллантиришга хизмат қилиши айтилди.

Фан ва инновация соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида "ШҲТ инновацион-технологик хаблари" тармоғини яратиш таклифи берилди.

Маданий-гуманитар соҳада эса "ШҲТ оиласи" маданий ранг-баранглиги ва қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган Буюк Ипак йўли маданий мулоқотини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди.

Ўз нутқининг якунида президент Мирзиёев ушбу саммит натижалари барқарорликни мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни кенгайтириш ва барча мамлакатлар изчил тараққиётига хизмат қилишига ишонч билдирди.

861
0

Изоҳ