• 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 375 сўм
    -48.35
  • 14 425 сўм
    -32.76
  • 153 сўм
    -1.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 29 август 11:55

Президент Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этди — фото

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Аждодлар ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди.

238
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мустақиллик куни муносабати билан 29 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилишида қатнашди

Ватан фидойилари ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Элга ош тортилди. Хиёбондаги рамзий қабр ёнида ҳам Қуръон тиловат қилинди. Шу ерда уламо ва зиёлилар билан тарихни ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, мустақиллик ва тинчликни қадрлаш ҳақида мулоқот бўлди.

"Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида Ватан озодлиги йўлида жон фидо этган ота-боболаримиз ҳақларига дуо қиламиз. Ватан учун, миллат учун, халқ учун курашган қаҳрамон аждодларимиз жасорати биз учун доимо ибрат мактаби бўлиб қолади. Маълумки, ўша машъум йилларда 100 мингдан зиёд бегуноҳ ватандошимиз қатағон қилинган. Минглаб юртдошларимиз “халқ душмани” деган ноҳақ айблов билан отиб ташланган, ундан ҳам кўпи сургун қилинган. Уларнинг ортидан минглаб аёллар бева, болалар етим бўлиб қолган. Орадан қарийб бир аср ўтган бўлса-да, ўша мудҳиш даврни чуқур изтироб билан эсга оламиз.

Ватанимиз фидойиларини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қиляпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Сўнгги саккиз йилда 1 минг 200 дан зиёд жафокаш боболаримиз номи оқланди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи реконструкция қилиниб, минглаб янги ҳужжатлар билан тўлдирилди. Ҳудудларда ҳам шундай музейлар ташкил этилди. Бу йил жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаяпмиз. Бухоро шаҳрида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил қилинмоқда", – деди давлат раҳбари.

238
0

Изоҳ