• 12 423 сўм
    -37.8
  • 14 458 сўм
    -87.61
  • 154 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 423 сўм
    -37.8
  • 14 458 сўм
    -87.61
  • 154 сўм
    -0.76
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 10:06

Visa InfinBANK premium карта эгалари учун имтиёзли дастурни ишга туширди

1 сентябрдан бошлаб Visa InfinBANK карталари эгалари мамлакат бўйлаб ресторанлар, меҳмонхоналар, фитнес клублар ва дўконларда бонуслар ва чегирмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.

1200
0

Ҳам сизни, ҳам ҳамёнингизни хурсанд қиладиган харидлар Visa InfinBANK билан имтиёзлар бўйлаб саёҳат

Ҳаётнинг энг яхши онларини режалаштириб ёки вазифалар рўйхатига киритиб бўлмайди. Улар манзарали жойда кечки овқатдан баҳраманд бўлиш пайтида, лаззатли чой ичиб суҳбатлашаётганда ёки тасодифан қайта-қайта боришни истаган жойни топиб олганингизда содир бўлади. Бунга Visa InfinBANK’дан олинадиган бонуслар қўшилганда завқланиш янада манфаатли бўлиб қолади.

Келинг, мазали таклифлардан бошлаймиз.

Ember, MEATme, Afsona, Nachalo Wine & Kitchen, Wine Bazaar ва Nobile ресторанларида сиз шунчаки таом буюртма қилиш билан чекланмайсиз, балки ўзига хос муҳит, унутилмас таассуротлар, бош ошпазнинг махсус таклифи ва ёқимли бонуслардан баҳраманд бўласиз. Баъзи жойларда бутун менюга 10% чегирма берилса, бошқаларида сизга бир қадаҳ вино ва муаллифлик газаги тақдим этилади. Баъзан эса шундай бир оқшомни ўтказасиз-ки, уни кейинчалик завқ билан эслаб юрасиз.

Агар сиз худди шундай ёқимли бўлган, аммо янада хотиржам шароитда, масалан, йўлда кетаётганда қаҳва ичишни ёки сермазмун кунда танаффус қилишни истасангиз, бизда яна бир лаззатли имтиёз мавжуд. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб InfinBANK’нинг VISA Platinum premium карта эгалари Bon ва Costa қаҳвахоналарида хушбўй совға — ўртача ҳажмдаги американо, капучино ёки латтени (танлов бўйича) олишлари мумкин.

Ҳаммаси жуда оддий: Visa Concierge chat-ботида QR-кодни яратинг ва уни баристага кўрсатинг. Бундай таклиф фақат битта шарт билан тақдим этилади — VISA Platinum Business картаси орқали ойига 2 000 000 сўмдан ортиқ харид қилинг ва бепул қаҳвадан баҳраманд бўлинг.

Шаҳар ташқарисига чиқмоқчимисиз?

Амирсойдаги курортнинг барча хизматларига 10% чегирма билан чўққиларни забт этиш учун ажойиб имконият. Ёки Узумфермер ёки KOSA экофермаларига ташриф буюришингиз мумкин. У ерда ҳамма нарса табиий: вино, таомлар, манзаралар, сайрлар ва албатта, Visa Platinum, Visa Signature, Visa Infinite InfinBAN карталари орқали янада кўпроқ чегирмалар. Бундан ташқари, iTicket.uz сайтида Visa картаси билан тўлов қилганда чипталарни харид қилишда 20% чегирма мавжуд. Тарихий Самарқанднинг музейлари, театрлари, диққатга сазовор жойларига ташриф буюринг ва унутилмас таассуротларга эга бўлинг.

Шаҳар ташқарисига чиқмасдан премиал тоифали меҳмонхонада дам олишни хоҳласангиз, Courtyard by Marriott Ташкент ёки Intercontinental Tashkent’да осойишта ҳордиқ чиқаришни танланг. Чунки бу меҳмонхоналар Виса премиал карталари эгалари учун яшашга 10 фоизлик чегирма тайёрлаб қўйган.

Саломатлик ва мувозанат ҳам амалда.

Chekhov fitnes клубида VIP карталарни 55% гача чегирма билан қўлга киритиш имконияти бор. Artgravity’да эса абонементлар, массажлар ва ҳатто совғага қаҳва учун чегирмалар орқали ички уйғунликка эришишингиз мумкин (ҳордиқ чиқариш учун ажойиб шартлар, шундай эмасми?).

Ёки InterContinental Tashkent’даги Equilibrium’га ташриф буюринг — у ерда фитнес ва спа бир жойда, ҳар бир детал пухта ўйлаб чиқилган. VISA картаси билан аъзолик 20%га арзонроқ тушади. Агар тўлиқ янгиланишни режалаштирган бўлсангиз, The Bani’га марҳамат қилинг. Замонавий ҳаммомлар, ҳавзалар ва спа-салонлар, бу ерга кириб келишингиз биланоқ келганингиздан афсусланмайсиз. Ва албатта, Visa картангиз билан чипта нархига 20% чегирма оласиз.

Хўш, харидлар қилиш-чи?

Бу завқ олиш, ўзингизни ифодалаш, мавсумга қараб кайфиятни ўзгартириш ёки шунчаки сабабсиз ўзингизни хурсанд қилишнинг бир усулидир.

Marina Rinaldi, Weekend Max Mara, Pinko, Peserico, Cole Haan, Hugo ва Zadig & Voltaire дўконларида Visa InfinBANK картаси билан гардеробингизни нафақат янги урф талқинида янгилаб оласиз, балки 15% гача чегирмалар билан фойдали сармояга эришасиз.

Бунга Levi’s’ классик жинсийлари ва L’Occitane’нинг Provans атирларини қўшсангиз, кунингиз янада гўзаллашаётганини ҳис қиласиз, бунга қўшиласизми?

Яқинларингизга Visa картаси билан Henry Bonnar гулларини совға қилиб қувонч улашинг. Бу айнан ўша якунловчи урғу, ахир Visa InfinBANK картаси билан бу маконда сизни харидларга 10% бонус кутмоқда.

Буларнинг барчаси шунчаки жойлар рўйхати эмас. Бу завқланиш имкониятларингиз жамланган шахсий шаҳар харитангиздир.

Visa InfinBANK картаси эса бу имкониятларни рўёбга чиқаради. Сабаби, гўзал ҳаёт кечириш, завқланиб дам олиш, онгли равишда танлаш ва оқилона тўлаш — бу ҳақиқий имтиёздир. Қўлингизда тўғри карта бўлса ҳақиқатан ҳам ажойиб нарсалар осонликча юз беради.

Мавжуд имтиёзлар ҳақидаги барча янгиликлардан хабардор бўлиш учун @VisaConciergeBot Телеграм-ботидан фойдаланинг.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1200
0

Изоҳ