• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 25 август 08:09

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклади

Украина етакчиси Ўзбекистон президентига самимий сўзлар учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорлик янада ривожланишига ва икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланишига умид билдирди.

217
0

Шавкат Мирзиёев 24 август куни Украина президенти Владимир Зеленскийга мамлакат Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.

"Ишончим комилки, мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари бундан буён ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида ривожланиб бораверади. Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва фаровонлик, масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, Украина халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман," - деб ёзган Ўзбекистон президенти.

Х ижтимоий тармоқда Владимир Зеленский Шавкат Мирзиёевга самимий табрик учун миннатдорлик билдирди.

"Ишончим комилки, давлатларимиз Украина ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида самарали ҳамкорликни янада ривожлантиради ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлайди. Украинанинг ҳудудий яхлитлиги бўйича позициянгизни ва Ўзбекистонда украиналик болаларни соғломлаштириш бўйича гуманитар ташаббусларингизни қадрлайман," - деб ёзади Украина президенти.

Эслатиб ўтамиз, Украина Мустақиллик куни ҳар йили 24 августда нишонланади. 1991 йилнинг шу куни Украина ССР Олий Радаси давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги актни қабул қилди. Ўшандан бери сана мамлакатнинг асосий миллий байрамига айланди.

217
0

Изоҳ