АҚШ бошқа мамлакатлардан келаётган юк машинаси ҳайдовчиларига виза бермайдиган бўлди. Бу қарор ҳақида давлат котиби Марко Рубио бир фожиадан сўнг маълум қилди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио мамлакатда тижорат юк машиналари ҳайдовчиларига ишчи визалар бериш зудлик билан тўхтатилишини айтди.
"АҚШ йўлларида катта тиркамали юк машиналарини бошқараётган хорижий ҳайдовчилар сонининг кўпайиши америкаликлар ҳаётини хавф остига қўймоқда ва америкалик ҳайдовчиларнинг тирикчилигига путур етказмоқда," - деб ёзган Рубио ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
New York Post маълумотларига кўра, Марко Рубио АҚШда ноқонуний юк машинаси ҳайдовчиси Флоридада уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, кейин қочиб кетганидан кейин шундай баёнот берган.
Ҳайдовчи Ҳиндистон фуқароси бўлиб чиқди ва у Калифорнияда қўлга олинган.
Августь ойи бошида АҚШ Давлат департаменти чет эл фуқароларидан виза учун 15 минг доллар гаров талаб қиладиган дастурни ишга туширмоқчи эканлиги маълум бўлди. Ушбу пуллар виза муддати тугаганидан кейин беш кун ичида АҚШдан чиқиш каби виза чекловларига риоя қилиш шарти билан қайтарилади.
Бунгача ОАВ Трамп АҚШга ташриф буюришни истаганлар энди 250 АҚШ доллари миқдорида янги "виза йиғими" тўлаши шарт бўлган қонунни имзолагани ҳақида ёзган эди.
Изоҳ