Бюронинг Учтепа туман бўлимига қарздор ота 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан амалга ошириш учун ташриф буюрди, дея хабар бермоқда МИБ Матбуот хизмати.
Унга кўра, суднинг буйруғига асосан қарздор Ш.Ж.дан ундирувчи Ш.Д. фойдасига вояга етмаган 4 нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Учтепа туман бўлимига келиб тушган бўлиб, Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган ҳамда олинган жавоб хатларга кўра, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклари аниқланмаган.
Ўтказилган ижро ҳаракатлар давомида, қарздор Ш.Ж. вояга етмаган 4 нафар фарзандлари таъминоти учун то улар вояга етгунига қадар олдиндан алимент миқдорини ҳисоблаб беришликни сўраб ариза билан мурожаат қилган.
Шунга кўра, алимент миқдори қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 50 фоизи миқдорида 2025 йил 1 август ойидан 2041 1 апрель кунига қадар (16 йиллик) ҳисобланганда жами 2 442 482 580 сўм алимент миқдорида вужудга келган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлар давомида, қарздор Ш.Ж. томонидан жами 2 442 482 580 сўм миқдорида алимент пулларини уй кўринишида ундирувчи Ш.Д.га тўлаб берилди ҳамда ундирувчининг розилигига асосан ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Изоҳ