22 август куни 17 ёшли йигит Seoul Mun ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида чўкиб кетган.
Бош прокуратуранинг UzNews.uz‘га маълум қилишича, фожиали ҳолат йигит сувдан кепкасини олишга уринганида содир бўлган. У каналга сакраб тушганидан кейин ўз-ўзидан ундан чиқиб кета олмаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, уни дўсти қутқаришга уринган, бироқ ўзи зўрға қирғоққа чиққан.
Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ