Бухоро вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан йирик миқдордаги товламачиликнинг олди олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Қоровулбозор тумани "Тинчлик" маҳалласида яшовчи 40 ёшли фуқаро "Чўлқувор" маҳалласида яшовчи фуқаро билан тил бириктириб, фуқаронинг шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган. Уларнинг сўзларига кўра, 2024-2025 йилларда улар гўёки жабрланувчи билмаган ҳолда интим муносабатда бўлган ва бу жараён яширинча фото ва видеога олинган.
Гумонланувчилар бу ҳақда унинг оила аъзолари, ҳамкасблари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотларга айтиш, агар у 100 млн сўм тўламаса, уни шарманда қиладиган уйдирма маълумотларни тарқатиш билан таҳдид қилган.
Тезкор тадбир давомида товламачилар сўралган пулдан 40 млн сўмни олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ