• 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 099 сўм
    -32.37
  • 14 134 сўм
    9.5
  • 154 сўм
    0.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 август 2025

Украинага қарши Россия томонида жанг қилган 25 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилди.

Ёш йигит Россияда гиёҳвандлик билан боғлиқ иш бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, сўнгроқ колонияда урушда иштирок этиш учун ёлланган. Жароҳат олгач, госпиталдан қочиб, ватанига қайтган ва ихтиёрий равишда таслим бўлган.

799
0
РИА Новости

Уруш ҳаракатларида қатнашган ва ёлланма жангчиликда айбланган яна бир Ўзбекистон фуқароси жазоланди, дея хабар бермоқда UzNews.uz мухбирининг суд ҳукмига таяниб.

Иш материалларига кўра, 25 ёшли айбланувчи 2021 йилда иш излаб Россияга йўл олган. 2022 йил февралда унинг қариндоши унга «енгил» иш ва яхши маош таклиф қилади. Шу мақсадда улар Москвадан Тулага йўл олишади. Йўлда ҳужжатлар ва шахсий тинтув текшируви пайтида қариндошидан героин топилади. Айбланувчининг сўзларига кўра, ундан ҳеч нарса топилмаган бўлса-да, уни ҳам айбдор деб топишган ва 10 йилга озодликдан маҳрум этишган.

Колонияда бўлганида муассаса ходимлари унга жанг ҳаракатларида қатнашгани учун 1,8 миллион рубль ва фуқаролик беришни мунтазам таклиф қилиб турган. Босимга дош беролмай, 2024 йил октябрда у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. 2025 йил январда эса Донецк вилояти Торецк шаҳри атрофидаги жанговар ҳаракатлар пайтида граната парчалари билан жароҳат олган.

У Донецк госпиталига етказилган. Орадан вақт ўтиб, бошқа шифохонага олиб кетилаётганида қочиб кетган. Москвага етгач, Ўзбекистон элчихонасига бориб, ватанга қайтишда ёрдам сўраган.

Ўлкага қайтиб келгач, у ихтиёрий равишда ички ишлар органларига мурожаат қилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этганини маълум қилган.

Каттақўрғон туман жиноят ишлари бўйича суди фуқаро М.К.ни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди. Унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

799
0

Изоҳ