• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж Кеча, 10:55

Украинада эркак сохта тез ёрдам машинасида одамларни сафарбарликдан қочишига ёрдам берди

Қўлга олинган эркак микроавтобусни тез ёрдам машинаси кўринишига келтириб, махсус товуш чиқарувчи сигналлар ва таниқлик стикерлари билан жиҳозлаган.

214
0
iz.ru

Киевлик шахс Украина аҳолисини сафарбарликдан бошқа давлатлар ҳудудига қочишга ёрдам бериш учун микроавтобусини тез ёрдам машинаси кўринишига келтирди, дея iz.ru нашри хабар берди Украина Хавфсизлик хизматига таяниб.

"Закарпатеда пул эвазига сафарбарликка боришни истамаган эркакларни шошилинч тиббий ёрдам беморлари ниқоби остида ғарбий чегарага "олиб келган" киевлик эркак қўлга олинди," - дейилади вазирликнинг Telegram каналида.

Қайд этилишича, эркак микроавтобусни тез ёрдам машинаси кўринишига келтириб, махсус товуш чиқарувчи сигналлар ва таниқлик стикерлари билан жиҳозлаган. Блокпостлардан ўтиш учун у милтилловчи маёқлардан фойдаланган.

214
0

Изоҳ