Самарқанд вилоятининг уч туманида Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди ва уларда кадрлар масаласи кўриб чиқилди.
Шу пайтгача Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Худойбердиев Шунқор Фармонович Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
У ушбу лавозимда Исроил Жабборов ўрнини эгаллади. Жабборов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Беҳзод Раҳматуллаевич Раҳматуллаев Тайлоқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У тайинланишидан олдин Самарқанд вилояти ҳокимиятининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритган.
Туманнинг собиқ ҳокими Баҳодир Бобоназаров ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.
Дилмурод Бастамович Сайидқулов Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинланишидан аввал Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Туманнинг аввалги ҳокими Ботир Жабборов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Изоҳ