• 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Тайинловлар Кеча, 16:26

Украина элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Бу қарорни мамлакат президенти Володимир Зеленский қабул қилган.

220
0
president.uz

Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Никола Дорошенко Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

«Украина президенти Владимир Зеленский дипломатик корпус ротацияси доирасида Ўзбекистондаги миссиямни якунлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу — мамлакатим раҳбарияти, халқим томонидан менга билдирилган энг олий даражадаги ишонч ва мен бу ишончни оқлаш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим», — деб ёзди у.

У ўз фаолияти давомида Ўзбекистонда мамлакати манфаатларини ҳимоя қилиш ва ифода этиш шарафига муяссар бўлганини таъкидлади.

«Мен қарзимни адо этдим — бу ҳақиқатни етказишим, Ўзбекистон жамиятига Украинада бугун нима бўлаётганини тушунтиришим керак эди. Умид қиламанки, менинг меҳнатим натижасида ўзбек муҳитида ҳақиқат уруғлари кўпроқ униб чиқади», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Никола Дорошенко 2020 йил апрель ойида Украина элчиси этиб тайинланган эди. Ўша йилнинг октябрь ойида у Ўзбекистон президентига “Кўксарой” қароргоҳида ишонч ёрлиқларини топширган.

220
0

Изоҳ