Жорий йилнинг 16 июль куни Кўкдала туманидаги "Олтин дала" МФЙда жойлашган аҳолига газ тарқатиш шохобчасида содир бўлган ёнғин натижасида жабр кўрган фуқароларга Давлат раҳбари ташаббуси билан компенсация ажратилди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ёнғинда ҳалок бўлган фуқароларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан, ёнғинда жароҳатланган ва айни дамда даволанишда бўлган фуқароларга эса 50 миллион сўмдан нақд пул кўринишда компенсация тўлаб берилган.
Ушбу маблағлар туман ҳокими ҳамда ҳокимлик масъуллари иштирокида фуқароларнинг хонадонлари ҳамда даволаниш жойларига олиб бориб берилган.
"Бундан ташқари жароҳатланган фуқаролар тўлиқ тузалиб кетгунга қадар малакали шифокорлар уларга бепул тиббий хизмат кўрсатади. Уларнинг даволаниш ва дори-дармон харажатлари ҳам тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади", - дейилади хабарда.
Изоҳ