• 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    91.56
  • 14 546 сўм
    74.52
  • 154 сўм
    1.86
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 17 июл 15:36

Ўзбекистон ва Тожикистон Роғун ГЭСидан электр энергияси етказиб беришга келишиб олди

Роғун ГЭСи Ўзбекистонга 1 кВт/соат электр энергиясини 3,4 сентдан етказиб беради.

198
0
asiaplustj.info

Тожикистон ҳукумати қарор билан Роғун ГЭСида ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш бўйича Ўзбекистон билан келишув лойиҳасини маъқуллади.

Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишувга кўра, етказиб бериш ҳажмлари ва жадваллари "Роғун ГЭС" ОАЖ ва "Ўзенергосотиш" АЖ ўртасида талабга қараб, биринчи навбатда, Ўзбекистон энергетика тизимидаги энг юқори юкламали соатларда келишиб олинади.

Электр энергиясининг нархи нол даражали ставка бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 кВт/соат учун 3,4 сентни ташкил этади. Етказиб беришнинг иккинчи йилидан бошлаб нарх ҳар йили 1 фоизга индексация қилинади.

Қурилиш тугаллангунга қадар етказиб бериш фақат вегетация мавсумида - 1 апрелдан 30 сентябргача амалга оширилади. ГЭС тўлиқ қувватга чиққач, томонлар ҳамкорликнинг йил давомидаги форматига ўтади.

Қайд этилишича, Роғун ГЭСидан етказиб бериш Тожикистоннинг "Барки Точик" давлат компаниясидан электр энергияси импорти билан параллел равишда амалга оширилади.

Битим 20 йил муддатга имзоланган бўлиб, кейинги ҳар 10 йилда автоматик равишда узайтириш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Роғун ГЭС қурилиши 2016 йилда қайта тикланган эди. Унинг қурилиши якунлангач, у Марказий Осиёдаги энг қудратли ГЭСга айланиши керак, унинг ҳисобланган қуввати 3600 МВт.

198
0

Изоҳ