• 12 357 сўм
    -56.7
  • 14 331 сўм
    -137.75
  • 153 сўм
    -1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 357 сўм
    -56.7
  • 14 331 сўм
    -137.75
  • 153 сўм
    -1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 июл 16:12

Ўзбекистонда эрта никоҳ учун жазони кучайтириш режалаштирилмоқда

Президент бундай никоҳлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

472
0
UzNews.uz

Аввалроқ президент маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишганди.

Тақдимотда эрта турмуш ва эрта туғруқларнинг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Муродбек Маҳмудов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари эрта турмуш қурганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёки уйлантириш БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноий жавобгарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бошланади. Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришиш БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга берганлик ёки уйлантирганлик учун - БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

472
0

Изоҳ