Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро яқин бир неча соат ичида "тўлиқ ўт очишни тўхтатиш" режимида бўлади, дея хабар берди АҚШ президенти ДональдТрамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида айтиб ўтди.
"Ҳаммани табриклайман. Исроил ва Эрон ўртасида тўлиқ ва мутлақ отишмаларни тўхтатиш тўғрисида тўлиқ келишувга эришилди ва бу 12 соат давом этади. Шу муддатдан кейин уруш якунланган, деб эълон қилинади. Рамзий равишда, отишмаларни аввал Эрон тўхтатади, 12 соатда Исроил ҳам тўхтатади, ва 24 соат тугагач, дунё бўйлаб “12 кунлик урушни расман якунлаш тантанаси бўлади. Ҳар бир тарафнинг отишмасиз фаолияти давомида иккинчи томон тинч ва ҳурматли бўлиши шарт.
Ҳаммаси режадаги каби кетади, деб ишонаман – ва шундай бўлади! Шу сабаб, мен ҳар икки давлат – Исроил ва Эронни бу урушни тугатишдаги бардоши, жасорати ва ақл-заковати учун табриклайман. Бу уруш йиллаб давом этиши, бутун Яқин Шарқни вайрон қилиши мумкин эди – лекин ундай бўлмади, ва ҳеч қачон бўлмайди! Яратган Исроилни, Эронни, Яқин Шарқни, Америка Қўшма Штатларини ва бутун дунё халқларини асрасин", - дея ёзади Дональд Трамп.
Аммо, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мазкур маълумотни рад этди.
Эрон бир неча бор аниқ айтганидек: Исроил Эронга қарши уруш бошлади, аксинча эмас. Ҳозирча ҳеч қандай ўт очишни тўхтатиш ёки ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича “келишув” йўқ. Аммо, агар Исроил режими Эрон халқига қарши ноқонуний тажовузини Теҳрон вақти билан эрталаб соат 4 дан кечиктирмай тўхтатса, биз жавобимизни бундан кейин ҳам давом эттириш ниятимиз йўқ.
Ҳарбий ҳаракатларимизни тўхтатиш бўйича якуний қарор кейинроқ қабул қилинади", - деб ёзади Эрон ТИВ раҳбари.
Изоҳ