• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:21

Рақобат қўмитаси Қурбон ҳайити арафасида савдо тармоқларини нархларни оширмаслик бўйича огоҳлантирди

Йирик савдо тармоқларига нархлар ўзгаришига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар ҳақида олдиндан маълумот бериш тавсия этилди.

121
0
uznews.uz

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қурбон ҳайити байрами арафасида йирик савдо тармоқлари ва савдо мажмуаларини нархлар барқарорлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.

Қурбон ҳайити олдидан талаб ортиши кузатиладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаш мақсадида республика ҳудудларидаги йирик савдо тармоқлари ҳамда савдо мажмуаларига қуйидагилар тавсия этилди:

• чакана нархлар ўзгаришига таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар, жумладан логистика ва бошқа харажатлар ошиши ҳақида қўмитани тезкор равишда хабардор қилиш;

• етказиб берувчиларни асоссиз нарх оширишга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш.

Қўмита ўз ваколатлари доирасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлашга қаратилган чораларни амалга оширмоқда.

121
0

Изоҳ