• 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 980 сўм
    -41.58
  • 13 901 сўм
    -77.1
  • 168 сўм
    -2.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:43

Ёмғирлардан сўнг Ўзбекистонга +38 даражагача иссиқ ҳаво қайтиб келади

Синоптиклар келаётган ҳафтада Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

269
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, 25 май куни республиканинг аксарият ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

26–27 май кунлари ҳам республика бўйича айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +25…+30 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларда эса +33…+35 даражагача етади.

28 май куни республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати яна 2–3 даражага кўтарилади.

29–31 май кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб, ҳарорат босқичма-босқич ошади. Кундузи ҳаво +35…+38 даражагача исийди.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 25–28 май кунлари вақт-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда кучли жала ёғиши ва дўл тушиши эҳтимоли бор.

29–31 май кунлари ушбу ҳудудларда ҳам асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. 25–31 май оралиғида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

Шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади, айрим жойларда 13–18 метргача кучайиши мумкин. 26–27 май кунлари шимолий ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 20–22 метргача етиши, айрим ҳудудларда эса чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 26 май кечқурун ва 27 май давомида қисқа муддатли ёмғир ҳамда момақалдироқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +16…+18, кундузи 26 майда +28…+30, 27 майда эса +26…+28 даража бўлади.

28–31 май кунлари пойтахтда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб, ҳарорат аста-секин +33…+36 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3–8 м/с бўлиб, 26–27 май кунлари айрим пайтларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.

269
0

Изоҳ