Аввалроқ Тошкентда 19 май куни 24 ёшли информатика ўқитувчиси дарс жараёнига халақит берган ўқувчини ургани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса юзасидан ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, юқори синф ўқувчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Бироқ воқеа тафсилотлари ўрганиб чиқилгандан сўнг ўқитувчига нисбатан жиноят иши тугатилди.
«Расмий текширув натижалари ҳодисанинг тўлиқ манзарасини кўрсатди: ўқитувчи ўқув жараёни ва ўз шаънини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилган. Ҳодиса дарс вақтида содир бўлган. Ўқувчилар дарс ўтишига халақит берган ва ҳурматсизлик кўрсатган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, фарзандлари тарбиясида камчиликка йўл қўйган ота-оналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъкидланган.
Текширув давомида ўқувчиларнинг хулқ-атвори, ўқитувчига муносабати ҳамда тарбиявий жараёндаги муаммолар аниқланган.
Изоҳ