• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 17:00

EVOS тарихга кирди: Ўзбекистон учун янги Гиннесс рекорди

22 май куни Humo Arena ҳудудида 35 000 дан ортиқ одам иштирок этган Pepsi Lazzatli Fest нинг биринчи куни бўлиб ўтди.

157
0
uznews.uz

Фестиваль дастури бой ва ранг-баранг бўлишига қарамай, EVOS тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи жамоаси томонидан жаҳон рекорди ўрнатилиши оқшомнинг энг муҳим ҳодисасига айланди.

Вазифа фестиваль давомида 1000 та лаваш тайёрлашдан иборат эди. Натижа кутилгандан аъло бўлди – EVOS жамоаси режани икки баробардан ортиқ бажариб, 2187 та лаваш тайёрлади. Барча тайёрланган лавашлар эҳтиёткорлик билан 380 метрлик узлуксиз қаторга жойлаштирилди.

Вазифа бажарилгач, Гиннесс жаҳон рекордларининг расмий вакили лавашлар сонини ҳисоблади ва жаҳон рекорди ўрнатилганини расмий тасдиқлади. Лавашларни тайёрлаш жараёни ва рекорднинг расмий қайд этилиши Milliy TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Ўрнатилган рекорд замонавий Ўзбекистон тарихидаги яна бир ёрқин саҳифага айланди. EVOS жамоаси ҳамжиҳатлик, юқори энергия ва профессионализмнинг юксак даражасини намойиш этди.

Тадбирда EVOS компаниясининг раққос роботи ҳам иштирок этди. У меҳмонларни рақслари билан хурсанд қилиб, уларни тарихий воқеанинг гувоҳига айланишга чорлади.

Рекорд ўрнатиш учун тайёрланган лавашларни меҳмонлар 20 000 сўмга харид қилишлари мумкин эди.

Ушбу ҳодиса қатъият, меҳнатсеварлик ва кучли интилиш исталган марраларга эришишга ёрдам беришини яққол намойиш этди.

Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йил EVOS тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи 20 ёшга тўлади ва жаҳон рекордининг ўрнатилиши — бу ҳали бошланиши, олдинда меҳмонларни яна кўплаб сюрпризлар кутмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

157
0

Изоҳ