• 12 619 сўм
    -49.51
  • 14 516 сўм
    -124.1
  • 161 сўм
    -0.32
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 619 сўм
    -49.51
  • 14 516 сўм
    -124.1
  • 161 сўм
    -0.32
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 17:53

Иккинчи хотинининг 11 ёшли қизини мунтазам зўрлаб келган "блогер" 16,5 йилга қамалди

Суд ҳукмига кўра, судланувчи жазонинг 1 йилини турмада, қолган қисмини умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

2781
0
Ижтимоий тармоқ

Ўтган йилнинг июнь ойида 31 ёшли эркак блогер ниқоби остида иккинчи хотинга уйланиб, унинг вояга етмаган қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати UzNews.uz‘га маълумот берди. Манбанинг маълум қилишича, ушбу суд иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

ЖИБ Сирғали туман туман судининг 2024 йил 27 декабрдаги ҳукмига кўра, А.К., ЖКнинг 126-1-моддаси 2-қисми билан айблаш эпизоди бўйича, уни ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли, у айбсиз деб топилиб ва ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланган эди.

Бироқ А.К., ЖКнинг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

А.К.га ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

ЖКнинг 50-моддаси 9-қисми “б” бандига асосан А.К.га тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 1 йилини турмада, қолган қисмини ЖКнинг 50-моддаси 7-қисми “б” бандига асосан умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланган.

Ҳукм қонуний кучга киргач, А.К.дан жабрланувчи М.А. фойдасига жиноят оқибатида етказилган 254 653 783 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Тошкент шаҳар суди ЖИБ апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 апрелдаги ажримига кўра, ЖИБ Сирғали туман туман судининг 2024 йил 27 декабрдаги А.К.га оид ҳукми ўзгартирилган.

Суд ҳукмига кўра, А.К.га ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 126-1-моддаси 3-қисми, 25,119-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан тайинланган жазолар аслича қолдирилиб, ЖКнинг 59-моддасига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун 16 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2781
0

Изоҳ